Ливерпулда машина одамлар устига ҳайдади, 47 киши яраланди
Англиянинг Ливерпул шаҳри марказидаги Уотер кўчасида бир шахс машинани одамлар устига ҳайдади. Ҳодиса натижасида 47 киши жароҳат олди, улардан 27 нафари шифохонага етказилган, 2 нафари оғир ҳолда. 3 катта ёшли ва 1 бола машина остида қолган.
Полиция 53 ёшли оқ танли ливерпуллик инглиз эркакни ҳибсга олди. Ҳозирда тергов давом этмоқда, аммо ҳодиса террорчилик сифатида баҳоланмаяпти.
Бош вазир Кейр Стармер бу ҳолатни даҳшатли деб атади ва полиция ҳамда шошилинч хизматларга миннатдорлик билдирди.
Мерсисайд полицияси жамоатчиликдан миш-миш ва нотўғри маълумот тарқатмасликни сўради.