АҚШнинг Майами шаҳрида 27 ёшли Мордахай Брафман фаластинлик деб ўйлаган икки кишига ҳужум қилди. У ярим автоматик тўппончадан улар турган машинага 17 марта ўқ узган. Ҳужум натижасида икки киши яраланган, аммо омон қолишга муваффақ бўлган.

Кузатув камералари Брафманнинг орқага бурилиб, қурбонлар турган машина олдида тўхтаганини ва ўқ узганини қайд этган. Дастлабки сўроқда у: "Мен икки фаластинликни кўрдим, ўт очдим ва иккаласини ҳам ўлдирдим" деб айтган.

Ҳозирда у қотилликка уринишда айбланмоқда. Терговчилар ҳужум нафрат жинояти сифатида таснифланиши мумкин ёки йўқлигини ўрганмоқда. Флоридадаги CAIR мусулмон ташкилоти вакиллари Брафман ўз иқрорида қурбонларнинг фуқаролигини ҳужумга сабаб сифатида кўрсатгани учун унга нисбатан нафрат жинояти бўйича айблов қўйилишини талаб қилмоқда.

Мавзуга алоқадор