МДҲ норасмий саммитида нималар муҳокама қилинди?
Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон ва Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.
Учрашувда 2024 йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилди.
Кўп қиррали шерикликни янги йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, муҳандислик мактабларини ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар индустрияси, креатив иқтисодиёт, «яшил» энергетика ва тинч атом соҳасини ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этиш масалалари кўрилди.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик ҳамда умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашда МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.