Миср ҳукумати фаластинликларга ёрдам сифатида маҳаллий фаоллар томонидан ташкил этилган "Сумуд" гуманитар флотилиясининг жўнатилишига тўсқинлик қилмоқда.

Бир неча кемадан иборат флотилия жуда оғир аҳволда қолган ғазоликларга гуманитар ёрдам етказишни режалаштирмоқда. "Сумуд" яъни "Матонат" номи ҳам Фаластин халқи билан бирдамликни англатади.

Миср фуқароларининг ташаббусига қарамай, ҳукумат бу каби ҳаракатларга нисбатан жиддий чора кўрилишини билдирган. Фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячилари расмийларнинг бундай "хиёнаткорона ҳаракатлари"ни танқид қилишяпти.

Мавзуга алоқадор