Мюнхендаги намойишда машина одамлар устига юриб кетди: 27 киши қурбон бўлди
Германиянинг Мюнхен шаҳри марказида Мини Купер автомобили Верди касаба уюшмаси намойишчиларига урилиб, дастлаб 15 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди. Кейинчалик қурбонлар сони 27 кишига етди, улар орасида болалар ҳам бор.
Полиция воқеа содир этган ҳайдовчини ҳибсга олди. BILD маълумотига кўра, у 24 ёшли Афғонистон фуқароси бўлиб, Германияда бошпана изловчи сифатида рўйхатдан ўтган. У илгари ўғирлик ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбланган, аммо мамлакатдан чиқарилмаган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлишидан аввал ўқ овозлари эшитилган бўлиши мумкин, бироқ бу расман тасдиқланмаган. Полиция ҳайдовчининг ҳаракатларини ўрганмоқда ва бу ҳодиса қасддан уюштирилган ҳужум бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бавария бош вазири Маркус Сöдер бу воқеа Германияда хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ Германиянинг Магдебург шаҳрида Рождество бозорида шу каби ҳодиса содир бўлганди. Машина оломон томонга тезликда юргани сабабли воқеа натижасида 60 дан 80 нафаргача одам жабрланган.













