Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳокимиятдаги Ликуд партияси вакили Амит Ҳалеви ҳукуматни кескин танқид қилди. У «ҳукумат ҲАМАСни енголмаяпти, тузилган режалар етарли эмас», деди. У, шунингдек, мудофаа вазири Катз фаолиятини ҳам танқид остига олди.

Амит Ҳалеви "Times of Israel" нашрига берган интервьюсида: «Исроил ҲАМАСни мағлуб этишга қодир эмас. Душманларимиз билан орамизда тасвирлаб бўлмайдиган даражада фарқлар бор. Аввалги урушларда йирик душманларимизни қандай енгишни билардик, лекин ҲАМАСни енголмаяпмиз», деди.

Депутатга кўра, Нетаньяху ҳукумати «тўлиқ ғалаба» ҳақида эмас, балки «талон-торож қилиш, заифлаштириш ва зарарсизлантириш» каби тушунчаларни қўллаяпти. У: «ҲАМАСни енгиш учун ҳақиқий ва оригинал режа керак», деди. Унга кўра, қуруқликдаги ҳужум ҳам етарлича режалаштирилмаган.

Амит Ҳалеви, шунингдек, Исроил мудофаа вазири Йоав Катзни «номувофиқ ҳаракат қилмоқда», деб танқид қилди. У ҳукуматнинг захирадаги аскарларга «тезкор чақириқ буйруғи» бериш режасига қарши чиққан ва шу сабабли Кнессетнинг Ташқи ишлар ва мудофаа қўмитасидан четлатилган.

Мавзуга алоқадор