ОАВ: Тула вилоятидаги мактаблар ҳижобни тақиқламоқчи
ОАВ Россиянинг Тула вилояти мактаблари 1 мартдан ҳижоб ва ниқобни тақиқлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда IslamNews нашри.
Тегишли хабарларда вилоят таълим вазирлиги буйруғида бу ҳақда сўз бориши айтилган. Вилоят таълим вазирлигининг расмий сайтида эса бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Россиянинг Владимир вилоятида мактабларда ҳижоб тақиқланганди.
Аввалроқ, сўнгги пайтларда умуммиллий жамоатчилик ташаббусларини билдираётган Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев нима учун Владимир иши деб аталадиган ҳолатни Россиянинг бошқа ҳудудларига тарқатишга шошилишнинг ҳожати йўқлигини тушунтирган эди.
Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбарига кўра, бу чора жамиятнинг бир қисми томонидан танқидий қабул қилинган. Хусусан, мусулмон доиралари исломда ихтиёрий бўлган ниқоб (юзни ёпиш) таъқиқланишига хайрихоҳлик билан қарашган, бироқ аёллар кийимидаги соч ва бўйинни ёпувчи элементдан воз кечиш талабига рози бўлмаган.













