ҲАМАС Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифига рози бўлди, деб ёзмоқда Reuters.

Нашрга кўра, Уиткоффнинг таклифи исроиллик 10 асирни озод қилишни (икки гуруҳ бўлиб озод этилади), 70 кунлик ўт очишни тўхтатишни ҳамда Исроил қўшинларини сектордан қисман олиб чиқишни назарда тутади. Таклифда, шунингдек, Исроил томонидан бир қатор фаластинлик маҳбусларни, жумладан, узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётган юзлаб кишиларни озод қилиш кўзда тутилган.

ҲАМАС бу таклифни воситачилар орқали олди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу идораси ҳали бу бўйича маълумот бермади.

Уиткоффнинг ҳар икки томонга юборилган таклифи ҳақида 18 май куни Axios манбаларга таяниб ёзганди. Уларнинг сўзларига кўра, Доҳада Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокара гуруҳлари бўлган бўлса-да, Уиткофф режаси муҳокамаси «бошқа каналлар орқали» олиб борилган. Axios суҳбатдошларига кўра, Нетаньяҳу «кўплаб шартлар ва истиснолар билан» шартларни қабул қилган.

Мавзуга алоқадор