Россия уруш бошланганидан буён Украинага энг йирик ҳаво ҳужумини амалга оширди: камида 12 киши ҳалок бўлди
Украина бўйлаб россиялик дронлар ва ракеталар томонидан амалга оширилган кечаги ҳужумлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар маълум қилди.
Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг хабар беришича, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 20:40 дан бошлаб Россия ҳар хил турдаги 367 та ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳужум қилган.
Украина ҳарбийлари маълумотига кўра, 45 та қанотли ракета уриб туширилган, 266 та дрон зарарсизлаштирилган. Бу ҳужум уруш бошланганидан бери украин шаҳарларига қилинган энг йирик ҳаво ҳужуми сифатида қайд этилган.
Украина ички ишлар вазири Игорь Клименко маълум қилишича, якшанба соат 10:00 га келиб оммавий ҳужумлар натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ киши жароҳат олган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар хизмати (ГСЧС) маълумотига кўра, Житомир шаҳрида 8, 12 ва 17 ёшли уч нафар бола ҳалок бўлган, Николаевда эса 77 ёшли эркак вафот этган.
«Ҳар бир шундай қўпорувчилик ҳужуми — Россияга қарши янги санкциялар учун етарли асос, — деб ёзди Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг телеграм-каналида. — Россия бу урушни чўзмоқда ва ҳар куни одам ўлдиришни давом эттирмоқда. Дунё дам олиш кунларига чиққанида ҳам уруш тўхтамаяпти. Бу ҳолатга кўз юммаслик керак. Америка ва бошқаларнинг сукути Путинни янада рағбатлантиряпти».
Зеленский яна бир бор ғарб давлатларини Россияга нисбатан санкцион босимни кучайтиришга чақирди. «Дунё Россия иқтисодиётининг барча заиф жиҳатларини билади, — деб ёзди у. — Урушни тўхтатиш мумкин, аммо фақат Россияга керакли даражада босим ўтказиш билан. Путин ракеталар учириш ҳақида эмас, урушни тугатиш ҳақида ўйлашга мажбур бўлиши керак».
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига эса X ижтимоий тармоғида шундай ёзди: «Бутун дунё ўлдиришларни тўхтатишга чақириб турганда, Путин янада кўпроқ зарбалар, ҳужумлар ва болалар ўлимига буйруқ беради. Бу эса тинчлик сари ҳаракатда тўлиқ, шартсиз ва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Дунё Россияга босим ўтказиб, уни бунга кўндириш ва ўлдиришларни дарҳол тўхтатишга мажбур қилиши шарт».
Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, Украина Россиянинг саккизта минтақасига дронлар билан ҳужум қилган.
Москва вақти билан соат 00:00 дан 07:00 гача 110 та украин дрони уриб туширилган ёки тўсиб қолинган, улардан 13 таси Москва атрофида.
Москва мэри Сергей Собянин пойтахт томон йўналган 12 та дрон йўлдаёқ уриб тушириилганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, дрон парчалари келтирган зарарни баҳолаш учун фавқулодда хизматлар йўлланган.
Москвадан жанубда жойлашган Тула вилоятида эса дрон парчалари тураржой ҳовлисига тушиб, бир неча хонадондаги ойналар синган. Бу ҳақда губернатор Дмитрий Миляев хабар берди. Унга кўра, жабрланганлар йўқ.