Сомалидаги тўқнашувларда 70 нафар Аш-Шабаб жангариси йўқ қилинди
19 май куни Сомали Ахборот вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, сўнгги 48 соат ичида Ҳиршабелле штатида Сомали армияси ва Аш-Шабаб жангарилари ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлди.
Расмий баёнотда таъкидланишича, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган ва минтақага тарқалишга уринаётган террорчилик гуруҳига қаттиқ зарба берилган, натижада 70 нафар жангарининг йўқ қилингани қайд этилган.
Шунингдек, операцияларда маҳаллий аҳоли томонидан кўрсатилган ёрдам алоҳида эътироф этилган ва армия билан аҳоли ҳамкорлиги туфайли гуруҳнинг илгарилаши тўхтатилгани билдирилган.
Аш-Шабаб Ҳиршабелленинг Ҳиран ва Ўрта Шабел вилоятлари орасидаги жойлашув нуқталарига кўплаб ҳужумлар уюштирган. Ушбу гуруҳ аввалроқ вилоятдаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Адан Ябал шаҳрини эгаллаб, ўз таъсирини кенгайтиришга урингани ҳам қайд этилган.













