Сурия Мудофаа вазирлигида тузилма ўзгармоқда
Сурия Мудофаа вазирлигида янги ҳарбий тузилма шакллантирилиши доирасида лавозимлар ва ҳарбий бўлинмалар қайта тақсимланмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera манбалари хабар бермоқда.
Янги тайинловларга кўра:
▪️ Генерал Анад Ал-Дервиш Мудофаа вазирлигининг маъмурий ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
▪️ Генерал Муҳаммад Мансур кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
▪️ Ҳама, Ҳомс, Дараа, Палмира, Дамашқ ва Идлиб шаҳарларида янги ҳарбий бўлинмалар тузилди.
▪️ Хайсам Ал-Али Хомс дивизияси қўмондони, Бунян Аҳмад Ал-Ҳаририй эса Дараа бўлинмаси қўмондони лавозимига тайинланди.
▪️ Абу Ал-Қосим Байт Жин Сурия ҳаво кучлари раҳбари бўлди.
Манбаларга кўра, Сурия ҳаво кучлари тўлиқ қайта ташкил этилган. Шунингдек, қурол-яроғ, кадрлар ва мулкларни инвентаризация қилиш бўйича махсус қўмита фракцияларни тугатиш жараёнини якунлаш босқичида турибди.
Суриядаги бу ўзгаришлар мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга қаратилгани айтилмоқда.













