Европа Иттифоқи 2025–2026 йиллар учун Сурияни тиклашга кўмаклашиш мақсадида қарийб 2,5 миллиард евро ажратишни ваъда қилди.


Германия 300 миллион евро ажратиб, ёрдамни асосан озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва фавқулодда хизматларга йўналтиришини маълум қилди.


Бирлашган Қироллик ҳаётий эҳтиёжларни таъминлаш, жумладан озиқ-овқат, ичимлик суви ва таълим соҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 160 миллион фунт стерлинг ажратишга ваъда берди.


Швейтсария Сурияга узоқ муддатли ёрдам сифатида 73 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда. Канада эса 84 миллион Канада доллари миқдорида гуманитар ёрдам ажратишини эълон қилди ҳамда мамлакатга нисбатан санкцияларни енгиллаштириш ниятини билдирди.

Мавзуга алоқадор