Telegram 1 миллиард фойдаланувчига эга бўлди
Telegram’дан доимий фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда хизмат асосчиси Павел Дуров хабар бериб, компаниянинг тез суръатда ўсгани ва молиявий барқарорликка эришганини таъкидлади.
Дуровга кўра, ҳар бир фойдаланувчи кунига ўртача 21 марта иловани очади ва унда 41 дақиқа вақт ўтказади. 2024 йилда Telegram’нинг даромади 547 миллион долларга етган.
Унинг таъкидлашича, сервис WhatsApp’дан кейин дунёдаги энг оммавий мессенжерга айланган. Telegram ўтган йили илк бор даромадли компанияга айланган. Ҳозирда Telegram Premium обуначилари сони 12 миллиондан ошган.
Дуров WhatsApp’ни "арзон нусха" деб атаб, рақобатда устунликка эришганини таъкидлади. Унинг фикрича, WhatsApp Telegram’ни секинлаштириш учун PR ва лоббизмга миллиардлаб доллар сарфлаган, бироқ бу уринишлар натижа бермаган.












