Украина дронлар орқали Россия ҳарбий аэродромларига зарба берди – нималар маълум
Якшанба куни украин дронлари Россиядаги бир нечта ҳарбий аэродромларига зарбалар берди, деб хабар берди Би-би-сининг Украина Хавфсизлик хизматидаги манбаси. Унга кўра, Россия босқини бошланганидан буёнги энг йирик ҳужум натижасида 40 дан ортиқ самолёт, жумладан А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 учоқлари шикастланган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий аэродромларга украин ҳужуми бўлганини тасдиқлади ва “бир неча дона авиация техникаси ёниб кетганини” маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра, дронлар орқали ҳужумлар Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги ҳарбий аэродромларга амалга оширилган.
Мудофаа вазирлиги бу ҳужумларни “Киев режими томонидан амалга оширилган террорчилик акти” деб атади.
Расман маълум қилинишича, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги ҳарбий аэродромларда ҳужумлар муваффақиятли қайтарилган.
Иркутск ва Мурманскдаги аэродромларда эса FPV-дронлар ҳужумидан сўнг бир нечта самолёт ёниб кетган, бироқ аниқ сони ошкор этилмаган.
Украина манбалари: Россияга қарши катта дрон ҳужуми амалга оширилди
Украинага тегишли ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларда Украина армияси Россияга қарши кенг кўламли ИҲА (инсонсиз ҳаво аппарати) операциясини амалга оширгани ҳақида маълум қилинди.
Ҳужумлар давомида A-50 эрта огоҳлантириш самолётлари, Tу-95 ва Tу-22M3 бомбардимончи самолётлари жумласида 40 дан зиёд рус самолёти зарарлагани айтилмоқда. Баъзи бомбардимончи самолётларга қилинган ҳужумларга оид видеолар Украина манбалари орқали тарқалди.
Ҳужумлар Мурманск, Рязан, Иркутск ва Иваново вилоятларидаги Россия ҳаво базаларига қаратилгани маълум қилинди.
Россия: Украина ҳарбий аэродромларга ҳужум қилди, айрим самолётлар ёниб кетди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина бугун Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги ҳарбий аэродромларга FPV дронлар орқали ҳужум қилганини билдирди. Айрим самолётлар ёниб кетган.
Вазирликнинг ёзма баёнотида шундай дейилади:
“Бугун Киев режими Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги ҳарбий аэродромларга FPV дронлар орқали террорчилик ҳужумлари уюштирди”.
Баёнотда Иваново, Рязан ва Амурдаги аэродромларга қилинган ҳужумлар муваффақиятли қайтарилгани таъкидланди. Мурманск ва Иркутскда эса дронлар аэродром яқинидан учирилгани сабабли бир нечта самолёт ёниб кетган.
Ёнғин ўчирилгани, ҳалок бўлганлар йўқлиги ва “террор” ҳужумларида қатнашган баъзи шахслар қўлга олингани билдирилди.
Украина СБУ: Россия стратегик самолётларининг 34 фоизи уриб туширилди
Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) Россия ҳарбий аэродромларига қилинган ҳужумларда стратегик қанотли ракета ташувчи самолётларининг 34 фоизи уриб туширилганини иддао қилди.
СБУнинг Telegram каналида эълон қилинган баёнотда Россия ҳарбий аэродромларига дронлар орқали амалга оширилган ҳужумлар ҳақида маълумот берилди.
СБУ бу амалиётни “Паутина” (Ўргимчак тўри) номи остидаги махсус операция деб атади. Баёнотда Россия стратегик авиациясига етказилган зарар тахминан 7 миллиард долларга тенг экани айтилди.
Операция ҳақида батафсил маълумот кейинроқ берилиши таъкидланди. Баёнотда “Россия Федерациясининг асосий аэродромларидаги стратегик қанотли ракета ташувчиларининг 34 фоизи уриб туширилди”, дейилади.
СБУ Украина ҳудудидаги рус қўшинларини қайтариш учун “бор кучини” ишга солаётганини қайд этди.
Зеленский: Украина тарихига кирадиган натижа
Украина президенти Володимир Зеленский Россия ҳарбий аэродромларига уюштирилган ҳужумларни “энг узоқ масофали операциямиз” деб атади.
Telegram'даги баёнотида у СБУ раҳбари Василь Малюкни қабул қилганини ва операция ҳақида маълумот олганини айтди.
СБУ ҳужумларини баҳолар экан, Зеленский: “Албатта ажойиб натижа. Украинага хос мустақил ютуқ”, деди.
Зеленскийга кўра, ҳужумни тайёрлаш ва амалга ошириш 1 йил 6 ой 9 кун давом этган ва бу Украина тарихидаги энг узоқ масофали амалиёт бўлган.
Зеленский СБУга операция ҳақида жамоатчиликка маълумот бериш буйруғини берганини айтди ва “Операцияни тайёрлаган одамларимиз ўз вақтида рус ҳудудидан чиқиб кетишди”, деди.
“Албатта, ҳозирча барчасини айта олмаймиз, лекин булар Украина тарих дарсликларига кириши шубҳасиз”, деди у.
117 та дрон, 117 оператор, 40 дан зиёд стратегик самолёт йўқ қилинди – Зеленский
Зеленский, шунингдек, СБУнинг Россия ҳарбий аэродромларига қилган ҳужуми ҳақидаги маълумотларни баҳам кўрди.
Унинг сўзларига кўра, операция Украинага қарши ҳужумларда ишлатиладиган Россия объектларига қаратилган.
“Бу, шубҳасиз, бетакрор операция эканини бемалол айта оламиз”, деди Зеленский.
Унинг баёнотига кўра, операция маркази Россиядаги Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) идорасининг яқинида жойлашган бўлган.
Ҳужумда 117 та ИҲА ва 117 оператор иштирок этган. Зеленскийнинг таъкидлашича, “аэродромлардаги стратегик қанотли ракета ташувчиларининг 34 фоизи уриб туширилган”.
Унинг баёнотида Россия 40 дан зиёд стратегик бомбардимон тизимини йўқотгани айтилади.
Зеленский операция бошланишидан аввал Украина Россиянинг янги кенг кўламли ҳужумига тайёрланаётгани ҳақидаги разведка маълумотига эга бўлганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Россия бугун Украинага қарийб 500 та қурол, жумладан ракета ва ИҲАлар билан ҳужум қилган. Шунингдек, денгиздан ракета ҳужуми тайёрланаётгани ҳам маълум қилинган.
Украина барча имкониятлари билан ўзини ҳимоя қилишда давом этишини айтган Зеленский: “Биз бу урушни бир сония ҳам хоҳламагандик”, деди.