Ҳусийлар қасос олишга ваъда берди
Яманлик “Ансоруллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) шанба куни АҚШ ва Британия томонидан Сано вилоятининг турар-жой ҳудудига қаратилган ҳужумга жавоб қайтаришга қасам ичди. Шунингдек, ҳусийларнинг Сиёсий бюроси ушбу зарбаларни “маккор ва бузуқ тажовуз ҳаракати ҳамда тўлиқ ҳарбий жиноят” деб баҳолади.
“Тинимсиз фуқароларни нишонга олиш – бу АҚШнинг унга қарши чиққан халқлар ва миллатларга нисбатан терроризмининг қўшимча далилидир”, дейилади ҳусийлар баёнотида. “АҚШ ва Британиянинг тажовузи Яманнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлагани учун амалга оширилди, аммо бу ҳаракатлар Яман халқини тўхтата олмайди.”
“Бу тажовуз жавобсиз қолмаслигини ва бизнинг қуролли кучларимиз етарли даражада жавоб беришга тўлиқ тайёр эканини”, дея маълум қилган ҳусийлар вакили. АҚШ президенти Доналд Трамп эса, сал аввал ҳусийларга қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари бошлангани ҳақида эълон қилди.
“Сизнинг вақтингиз тугади ва ҳужумларингиз бугундан бошлаб тўхташи керак. Агар бу содир бўлмаса, сиз илгари ҳеч қачон кўрмаган дўзах сизнинг устингизга қулаб тушади”, деб ёзди Трамп Трутҳ Соcиал ижтимоий тармоғида.













