Вашингтонда йўловчи самолёт ва ҳарбий вертолёт тўқнашди
Вашингтонда йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадлари Потомак дарёсидан олиб чиқилмоқда. Ҳозиргача 18 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган.
Ҳодиса самолёт Роналд Рейган аэропортига қўнишидан бир неча дақиқа олдин, дарё устида содир бўлган. Тўқнашув натижасида ҳар икки ҳаво транспорти қолдиқлари сувга тушиб кетган. Қидирув-қутқарув ишлари ҳаво ва сув ҳароратининг совуқлиги сабаб мураккаб кечмоқда.
Маълумотларга кўра, йўловчи самолёти Канзас штатидаги Вичита шаҳридан Вашингтонга йўл олган бўлиб, бортда 60 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳарбий "Black Hawk" вертолёти эса ўқув парвози вақтида бўлиб, унда уч нафар ҳарбий хизматчи бўлган.
Аввалги хабарларда тўрт нафар қурбон қутқарилгани айтилган бўлса-да, охирги расмий маълумотларга кўра, ҳозирча ҳеч ким тирик топилмаган.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.













