Жанубий Кореяда содир бўлган ўрмон ёнғинлари катта талафотларга олиб келган. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида қарийб 20 киши ҳалок бўлди, 20 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.


Ёнғинни ўчириш учун 242 та вертолёт ва 6 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи сафарбар этилган. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, барча ёнғинларнинг 70 фоизидан ортиғи инсонларнинг эҳтиётсизлиги сабаб келиб чиққан.


Мамлакат ИИВ маълумотига кўра, ёнғин 17 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган. Шунингдек, маданий мерос объэктлари сирасига кирувчи VII асрга тегишли Гунса ибодатхонаси ҳам жиддий зарар кўргани айтилмоқда. 


Ҳозирда мамлакат бўйлаб ёнғинларни тўлиқ назорат остига олиш учун фавқулодда чоралар кўрилмоқда, дейилади расмий хабарларда.

Мавзуга алоқадор