Чикагодаги United Center спорт мажмуасида бўлиб ўтган Демократлар партияси қурултойида ислом динига эътиқод қилувчи делегат ва меҳмонлар учун намозхона ташки этилди. Ушбу қурултойда Камала Харрис бўлажак президентлик сайловларида Демократлар партиясидан номзод сифатида расман тасдиқланди.
Хитой 5 та ҳудудида 11 та янги ядро реактори қуришни маъқуллади. Янги реакторларни қуриш тахминан 30,85 миллиард долларга тушади. Ҳозирда мамлакатда 55 та ядро реактори мавжуд бўлиб, яна 36 таси лойиҳалаштирмлқда ёки қурилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 320 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Афғонистон ҳукумати БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Толибон мутасаддиларининг фикрича, Беннет “ишончли одам эмас” ва Афғонистонда ташвиқот олиб бориш учун тайинланган.
Британиянинг Кент вилоятида 30 ёшли Блейк Хиндри номаълум рақамдан Лондондаги масжидга қўнғироқ қилиб, масжидни ёқиб юбориш ва имомини ўлдиришини айтди. Унинг Лондондаги яна тўртта масжидга таҳдидли қўнғироқларни амалга оширгани маълум бўлди. Эркак судда ўз айбини тан олди ва 2 йилу 6 ой муддатга қамалди.
Эронда Арбаин маросими учун Покистондан Ироққа шиа зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 15 киши жиддий жароҳатланди. Ушбу зиёратчилар Имом Ҳусайн шаҳид этилганининг 40-кунида нишонланадиган Арбаин маросимига қатнашиш учун йўлга чиқишган.
Украина ғарбидаги Тернополь шаҳрида 20 август куни тунда Россия ҳаво кучларининг саноат объектига берган зарбасидан сўнг ҳавода хлор концентрацияси меъёрдагидан 4-10 барвар ошиб кетди. Айни пайтда, украин учувчисиз учоғи зарбаси туфайли РФнинг Ростов вилояти Пролетарск шаҳридаги нефть омборида уч кундирки ёнғин давом этмоқда.
31 июль куни Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши Ғазодаги уруш ва у билан боғлиқ зиддиятлар, музокаралар масаласи, ҳаракатнинг ички ҳолати ва ташқи дунё билан алоқаларига таъсири борасида бир қанча саволларни юзага келтиради. Шунга қарамай, қаршилик ҳаракатининг Ғазодаги раҳбари Яҳё Синвар Исмоил Ҳаниянинг вориси бўлиши, ҲАМАСнинг келгусидаги стратегиясини кўрсатмоқда.
Украина Олий Радаси мамлакатда каноник Украина православ черкови (УПЧ) фаолиятини тақиқловчи қонунни қабул қилди. УПЧ 2020 йил март ойида ўзининг тўлиқ мустақиллиги ва Москва Патриархиясидан мустақиллигини эълон қилган бўлса ҳам, мамлакатда "россияпараст" черков деб ҳисобланилади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 319 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.