Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 285 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШ Сенатининг 70 ёшли аъзоси Боб Менендез порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, адолатга тўсқинлик қилиш ва чет эл агенти сифатида фаолият юритиш каби 16 моддада айбдор деб топилди. Тинтув чоғида ундан ва рафиқаси Надине Арсланяндан 500 минг долларга яқин нақд пул, тилла қуймалари, қимматбаҳо машиналар ва мебеллар олиб қўйилди. Сенатор Мисрга АҚШнинг махфий маълумотларини сотганликда ҳам айбланмоқда.
Афғонистоннинг шарқидаги Нангарҳор вилоятида кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, яна 347 киши жароҳатланди. Шунингдек, ҳудудда 400 га яқин уй вайрон бўлган. Кўпгина ҳудудларда электр энергияси узилган
Жо Байден Саудия Арабистони АҚШнинг хавфсизлик кафолати эвазига Исроил билан муносабатларни яхшилашга тайёрлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Саудия Арабистонини унга бошқа "араб давлатлари" ҳужум қилган тақдирда, қурол-яроғ билан таъминлайди. Бундан ташқари, Байденнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонида АҚШ армияси назорати остида фуқаролик ядровий иншооти қурилади.
Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Францияни Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида аёлларга ҳижобда қатнашишни тақиқлаб, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигини бузганликда айблади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Франция спорт вазири француз спортчиларига тадбирлар вақтида диний рамзларни намойиш этиш, жумладан, рўмол тақиқланишини айтган эди.
Туркиянинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) томонидан тайёрланган 2408 тонна инсонпарварлик ёрдами юкланган кема Туркиянинг Мерсин халқаро портидан Суданга йўл олди. 160 тонна дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар, 128 тонна кийим-кечак, 90 тонна гигиена воситалари, 44 тонна кўрпа-тўшак ва турли бошпана материаллари ортилган кеманинг 19-21 июль кунлари Суданга етиб бориши кутилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 284 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россия Давлат Думаси депутати ва Оила масалалари қўмитаси раҳбари Нина Останина Украинадаги "махсус операция" Россияда туғилиш даражаси ва болали оилаларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилди. У 300 минг чақирилувчи ва шунча миқдордаги кўнгиллиларнинг ҳарбий ҳаракатларга жалб этилиши туғилиш даражасига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Қайд этилишича, 2024 йилнинг дастлабки беш ойида Россияда аҳоли сони 282 минг кишига камайган, бу – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 минг кишига кўпроқ дегани.
Польша депутатлари кўпчилик овоз билан ҳарбийлар ва чегарачиларга Беларусдан мамлакатга ноқонуний йўл билан ўтмоқчи бўлган муҳожирларга ҳақиқий ўқлардан отиш имконини берувчи янги қонунни қабул қилишди. Қонун ўтган ҳафтада муҳожир Беларус ҳудудидан туриб улоқтирган найзадан ҳалок бўлган польшалик чегарачининг фожиали ўлими ортидан қабул қилинди.
АҚШнинг БМТдаги вакили ўринбосари Мяньма режими кўчирилган одамлар, жумладан аракан мусулмонларидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Мяньмада давлат тўнтаришидан кейин инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар сони 1 миллиондан 18,6 миллионга ошган.