Миср Жанубий Африканинг Исроилга қарши ишини Халқаро Суд олдида расман қўшиш ниятида эканлигини эълон қилди. Шунингдек, босқинчи давлат сифатида Исроилни ўз мажбуриятларини ҳурмат қилишга ва Халқаро Суд буюрган чораларни амалга оширишга чақирди.
1 май куни бутун дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги бошланди ва бу йил мусулмон жамоаларининг иштироки ўтган йилга нисбатан 10 баробар ошди
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 218 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Тинимсиз ёғингарчилик туфайли Афғонистоннинг Бағлон вилоятида сув тошқинлари юзага келди. Сел уйларни вайрон қилган, 200 га яқин одам ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган.
Aпрель ойи ўрталарида AҚШнинг Колумбия университетида бошланган норозилик намойишлари бутун дунёга тарқалди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган талабалар Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига норозилик билдириш, шунингдек, Колумбия университетида бошланган норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаш учун ўз кампусларида тўпланишмоқда. Шу кунгача намойишлар чоғида 2500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
Эрон ҳукумати қўлга олинган MCS Aries кемасининг етти нафар экипаж аъзосини, жумладан беш нафар ҳиндистонликни қўйиб юборди. MCS Aries контейнер кемаси 13 апрель куни Ҳормуз бўғозида Эрон командолари томонидан қўлга олинган эди.
Мустамлакачилик даврида Европа давлатлари 12,5 миллиондан ортиқ африкаликларни ўғирлаб, кемаларда олиб кетган. Aфриканинг Сан-Томе ва Принсипи орол давлати ҳукумати мустамлакачилик сиёсати натижасида етказилган зарар учун Португалиядан товон пули талаб қилишини айтди.
Санкт-Петербургда 20 нафардан кўп йўловчиси бўлган автобус бошқарувни йўқотиб, Мойка дарёсига қулади. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар, жума намозига кетаётган доғистонлик мусулмонлар биринчи ёрдам кўрсатишди.
Испания, Малта, Ирландия ва Словения ҳукуматлари Фаластин давлатини тан олиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 10 май куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Испаниянинг РНE радиостанцияси эфирида маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 217 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.