Ўзбекистон президенти ЕОИИнинг юбилей саммитида иштирок этиб, Ўзбекистон амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. У агросаноат, «яшил» технологиялар, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган шиша улоқтирган. Одамларга ёки элчихонага зарар етказиш ниятим бўлмаган, фақатгина Исроил давлати Фаластиндаги шифохонага бомба ташлагани учун норозилик билдирмоқчи бўлдим. Содир этган ҳаракатларим нотўғри эканини тушуниб етдим”, деган суддаги кўрсатмасида.
Қирғизистонда анъанавий тадбир – “Ўлмас полк” кортежи бу йил бекор қилинди. Бу ҳақда «Кабар» агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Қирғизистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурлан Исмоилов маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 215 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
5 мусулмон давлати Исроилда тўхтаб, юк қабул қиладиган ёки Исроилга юк олиб ўтадиган кемаларни ўз портларига киритмаслик режасини муҳокама қилмоқда. Мазкур қарор қабул қилинса, Исроил иқтисодиёти катта зарар кўриши айтилмоқда.
Иордания қироличаси Рания болалари, жумладан, Исроил армияси аскарлари Ғазодаги Фаластин қаршилик ҳаракати ҲАМАС асирлигида қолаётган исроиллик аёлларга ҳамдард эканини айтди.
Америкалик машҳур рэпер ва бастакор Macklemore Фаластин қўллаб-қувватланган "Hind's Hall" номли янги таронасини эълон қилди. Қўшиқда АҚШ сиёсий элитаси, жумладан президент Жо Байден, шунингдек, Америка мусиқа саноати вакиллари Исроил тажовузига бефарқлиги ва сукути учун танқид қилинган. Қўшиқ бир кундан камроқ вақт ичида X ижтимоий тармоғида 18 миллиондан кўпроқ марта кўрилди.
ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлгач, Исроил ҳаво кучлари кечаси Рафаҳдаги 50 дан ортиқ нишонга ҳужум қилди. Исроил ҳарбийлари Рафаҳ шарқий қисмида "жарроҳлик зарбалари" амалга ошираётганини эълон қилди. Нашрнинг қўшимча қилишича, бомбардимон натижасида 100 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган, кўп сонли аёллар ва болалар яраланган.
Италиянинг Монфалконе шаҳри мусулмонлари диний жамоатнинг жамоавий ибодат қилишига тўсқинлик қилаётган исломофоб маъмуриятга қарши курашни давом эттирмоқда. Ўта ўнг партия мэрининг буйруғи билан ноябрь ойидан бери шаҳар мусулмонларига икки исломий марказда намоз ўқиш тақиқланган.
Владимир Путин бешинчи маротаба Россия президенти лавозимини эгаллади. Олти йиллик муддат учун қасамёд қабул қилиш маросими Кремлда 2600 дан ортиқ меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Бироқ АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари маросимда иштирок этишдан бош тортди. ЕИ давлатлари мазкур маросимда иштирок этиш масаласида икки томонга бўлиниб қолди: Франция, Венгрия ва Словакия Москва билан алоқа каналларини сақлаб қолиш учун маросимга вакил жўнатиш керак, деган бўлса, Германия ва бошқа ЕИ давлатлари бунга қарши чиқди.