Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон тив раҳбари Сирожиддин Мухриддин билан телефон орқали суҳбатлашиб, чегаралардаги тожикистонликлар билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 208 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
ЮНРВА Исроил ҳарбийларининг фаластинликларга нисбатан қўлланаётган қийноқлар ҳақида маълум қилди. Ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ғазоликлар яланғоч ечинтирилиб, хўрланмоқда, турли хил қийноқларга солинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг ҳожатга чиқиши ҳам тақиқланмоқда.
AҚШнинг 50 дан ортиқ йирик университетларида Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар намойишлари давом этмоқда. Охирги 2 ҳафта ичида полиция 1000 дан ортиқ талаба, шунингдек, бир неча ўқитувчини ҳибсга олди.
Исроил полициясига пичоқ билан ҳужум уюштирган ва воқеа жойида ҳалок бўлган Ҳасан Саклан Қуддусга экскурсия билан келган. Сакланан ҳужумни амалга ошириш учун касаллик баҳонасида экскурсия вақтида гуруҳни тарк этган. У 34 ёшда, Туркиянинг Шанлиурфа шаҳридаги масжид имом-хатиби, уйланган, тўрт фарзанднинг отаси эди.
Ғарб мамлакатларининг кўпчилиги узоқ вақт давомида Фаластиннинг босиб олиниши билан боғлиқ масалаларни эътибордан четда қолдириб келди. Кўпчилик давлатлар нейтрал бўлишни афзал кўрса, бошқалар Фаластин халқига қилинган туҳматларга ишониб қолди. Исроилнинг Ғазога қарши шафқатсиз уруши эса ғарб бўйлаб Фаластин халқи мусибатларига нисбатан лоқайдликка чек қўйди – Al-Jazeera мухбири Усмон Муқбилнинг мақоласи ўзбек тилида.
Фаластиннинг рақиб сиёсий гуруҳлари – Фатҳ ва ҲАМАС вакиллари Пекинда ярашув бўйича музокаралар ўтказди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 207 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
1960 йилда Франция мустамлакасидан озод бўлган Сенегал илк бор француз тилидан воз кечиб, араб тилини мамлакатнинг расмий тили сифатида эълон қилди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррель ЕИнинг бир қанча давлатлари Фаластинни тан олиши мумкинлигини маълум қилди. ЕИ дипломатияси раҳбари қайси давлатлар муҳокама қилинаётганига аниқлик киритмади. Бироқ март ойида Испания, Ирландия, Мальта ва Словения биргаликда Фаластин давлатини тан олишга интилишларини эълон қилган эди.