Исроил Эроннинг ядровий иншоотлар ва F14 самолётлари сақланадиган ҳарбий база жойлашган Исфахон шаҳрига ҳужум уюштирди. Ҳужум Эрон мудофаа тизимлари томонидан бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ.
Ҳиндистон турк кемасозлик компаниялари билан ҳарбий-денгиз кучларига 5 та кема етказиб бериш бўйича 1,5-2 миллиард долларлик келишувни бекор қилди. Бунга Туркиянинг Покистон билан ҳамкорлиги ва Кашмир масаласида Ҳиндистонга қарши позицияси сабаб бўлиши мумкин.
Афғонистондаги Толибон ҳаракати ва Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги НАТО кучлари ўртасида давом этган 20 йиллик урушдан сўнг Толибон кучлари пойтахт Қобулни назорат остига олди ва 2021 йил 15 августда АҚШнинг сўнгги қўшинлари Қобул аэропортини тарк этди. Бу воқеадан тахминан бир ой ўтгач, Толибон бутун мамлакатни ҳам ўз назоратига олиб, янги маъмурият тузиб, мамлакатни бошқариш учун муваққат ҳукумат ташкил қилди. Шундай қилиб, Толибон ҳаракати учун янги босқич бошланди. Яъни Толибон ишғолчиларга қарши курашадиган кичик гуруҳдан бутун бир давлатни бошқарадиган маъмуриятга айланиб қолди.
Ғазодаги уруш бошланганидан буён сўнгги воқеалар фонида кўтарилган энг муҳим саволлардан бири қуйидагича: АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти нега Ғазода ўт очиш тўхтатилишини истамайди? Azon Global сиёсий шарҳловчи, профессор Амира Абул Фаттоҳнинг бу борадаги фикрларини ўзбек тилига таржима қилди.
Исроил фаластинликларни кўчага олиб чиқиш ва уларни осон нишонга айлантириш учун йиғлаётган аёллар ва гўдакларнинг овозлари ёзувларидан фойдаланмоқда. Овоз қаердан келаётганини аниқлаш ва ёрдам бериш учун чиққанларни отиб ўлдирмоқда. Шунингдек, тинч аҳолини қўрқитиш ва руҳий азоблаш мақсадида бошқа товушларни ҳам қўлламоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 195 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Венесуэла президенти Николас Мадуро Исроилнинг Ғазодаги сиёсатини қўллаб-қувватлаётган Аргентина президенти Хавер Майлини хиёнаткорликда айблади. У Майлини “сионистлар лаганбардори” ва “фашист” деб атади.
Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Троицк шаҳридаги Абу Бакр масжиди бузиб ташланганига изоҳ берар экан, “Бу воқеа мусулмонларнинг қалбида оғриқ билан акс-садо беради”, деди. Унинг сўзларига кўра, Янги Москвадаги “Илм ва эътиқод” мусулмонлар жамоати масжиднинг “барча талабларга жавоб берадиган янги биносини қуришга тайёргарлик кўрмоқда”.
Google ходимлари Нью-Йорк ва Калифорниянинг Саннивейл шаҳарларида Исроил билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилиб намойишга чиқди. Ўн соатлик намойишлар ортидан бир қанча фаоллар полиция томонидан ҳибсга олинди.
Бутун дунёнинг нигоҳи Ғазо ва Украинага қараб турган бир вақтда, бир йилдан буён фуқаролик урушидан азият чекаётган 50 миллион аҳолига эга Суданда 15 минг тинч аҳоли қурбон бўлди, 25 миллион киши очликдан азият чекмоқда ва 11 миллион киши ўз уйларини тарк этди. Бироқ хорижий ҳомийлар Хартумга Киевга қараганда 1000 баравар камроқ ёрдам ажратмоқда.