Нигерда ҳокимият тепасида турган ҳарбийлар Америка контингентининг мамлакатда қолишига имкон берувчи келишувни бекор қилди. Муваққат ҳукумат вакили Амаду Абдраманнинг таъкидлашича, мамлакатга музокаралар учун келган АҚШ делегацияси дипломатик протоколга риоя этмаган, ўзининг ташрифи тафсилотини олдиндан маълум қилмаган.
Голливуд юлдузи Уилл Смит Рамазон ойида Қуръони каримни тўлиқ ўқиб чиққанини маълум қилди. “Оддийлиги мени ҳайратга солди... Қуръон оддий ва ундаги ҳамма нарса ойнадек равшан... ва уни ўқиб чиққандан кейин қандайдир тушунмовчиликка бориш жуда қийин”, — деди у.
Россия президентлиги учун сайловлар бўйича протоколларнинг 80 фоизини кўриб чиқиш натижаларига кўра Путин 87,15 фоиз овоз тўплади.
Исроил делегацияси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилиш учун 18 март куни Қатар пойтахти Доҳага боради. Делегацияга Моссад разведка хизмати раҳбари Давид Барнеа бошчилик қилади.
Украинадан Россия ҳудудлари дронлар, ракета ҳамда артиллерия тизимлари ёрдамида ҳужумлар давом этмоқда. Белгород вилоятига уюштирилган ҳужумларда икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди, 15 та машина ёниб кетган.
Ғазодаги уруш фонида Лондонда исломофобия ҳолатлари кучаймоқда. Февраль ўрталаридан буён шаҳардаги учта масжидга ҳужум уюштирилди, мусулмонлар Рамазон ойини қўрқув ва хавотир билан қарши олди.
Европа Иттифоқи Кенгаши президенти Шарль Мишель биринчи бўлиб Путинни “табриклади”. “Россиядаги сайловларда ғалаба қозонадиган Владимир Путинни олдиндан табриклайман, чунки Россияда мухолифат йўқ, йўқ, эркинлик, танлов йўқ.”, - деб ёзди у. Сайлов жараёнида РФ фуқаролари томонидан бюллетенларни ёқиш, “зелёнка қуйиш” каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 162 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
АҚШнинг Ғазога нисбатан сиёсатидан ғазабланган мусулмон етакчилар ва сиёсатчилар Чикагода президент Жо Байден таклиф қилган йиғилишда қатнашишдан бош тортди. Мамлакатдаги камида 29 та араб ва мусулмон ташкилоти ҳамда бир қанча жамоат фаоллари учрашувда қатнашишдан бош тортгани айтилган жамоавий мактубни имзолади.
THY Венесуэла, Мексика, Колумбия, Куба ва Бразилияга бормоқчи бўлган йўловчиларни қўшимча шартлар тўғрисида огоҳлантирди. Унга кўра, паспорт ва виза бўлган тақдирда ҳам, багажсиз, меҳмонхона банд қилмаган ва қайтиш чиптаси бўлмаган йўловчилар самолёт бортларига чиқарилмайди.