Исроил яна бир бор гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга зарба берди. Гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк машинасига ҳужум қилиниши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.
Туркиянинг Анталия вилоятида бўлиб ўтган 3-дипломатик форум иштирокчилари БМТ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ислоҳотга муҳтож экани, улар дунёда рўй бераётган ўзгаришлар фонида турғунлик ҳолатида экани ҳамда қуролли можароларда тобора кўпроқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганини таъкидлашди.
Покистон мусулмонлар лигаси раиси Шаҳбоз Шариф мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланди. У 2022-2023 йилларда ҳам ҳукуматни бошқарган.
Ҳиндистондаги машҳур мусулмонлардан бири Вакил Ҳасаннинг Нью-Делидаги уйи огоҳлантиришсиз бузиб ташланди. Ноябрь ойида у ва жамоаси тупроқ ўпирилиши оқибатида қамалиб қолган 40 нафар кончини 26 соат ичида қутқариб, қаҳрамонга айланган эди.
Исроил ҳукумати Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган 277 юк машинасига рухсат берди.
Россиянинг Самара вилоятидаги темир йўл кўпригида портлаш содир бўлди. Ҳодисага қўлбола портловчи ускунанинг ишга туширилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц ўртасида Украинага ҳарбий ёрдам масаласидаги келишмовчиликлар сиёсий мунозарадан очиқ адоватга айланиб бормоқда.
Россия президенти Владимир Путин 19-марта халққа мурожаат қилиб, Ғарбни яна бир бор огоҳлантирди, геосиёсатдаги янги кучлар мувозанати ҳақида гапирди, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва инсон капиталига катта сармоя киритилишини эълон қилди. Путиннинг Мурожаатномасидаги асосий масалалар.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Анталия Дипломатик форумидаги нутқида Исроилнинг Ғазодаги хунрезликлари, уруш жиноятлари оқибатлари, халқаро ҳамжамиятнинг тутаётган йўли, Туркиянинг Ғазо ва фаластинликларга кўрсатаётган ёрдами ва бошқаларга тўхталиб ўтди. Асосий иқтибослар
Ғазо секторида Исроил ишғолчи кучларининг ҳужумлари натижасида камида 70 нафар исроиллик асир ҳалок бўлган. ҲАМАС фикрича, Исроил аслида асирларни озод қилмоқчи эмас, балки ҳаммасини ўлдириш учун ҳаракат қилмоқда.