Мадинадаги Масжиди Набавийга намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида 25 мингта микрочипли янги гилам тўшалди. Ушбу чиплар гиламларнинг жойлашув ўрни, тозалаш, хушбўй ҳидлар билан ишлов бериш каби жараёнлар вақтини қайд этиб боради.
ҲАМАС ҳаракати БМТ Халқаро судининг ЖАР томонидан киритилган Ғазода Фаластин халқига қарши геноцид даъвоси бўйича чиқарган ҳукмини олқишлади.
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху Халқаро суднинг Ғазо секторида геноцид ҳолатлари бўйича Исроилга қарши вақтинчалик чоралар тўғрисидаги қарорини рад этди. миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирлари эса Халқаро судни «антисемитизм»да айблади.
Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Ғазо секторида геноцид уюштиришда айбланаётган Исроилга қарши ЖАР даъвоси бўйича вақтинчалик чоралар тўғрисидаги ҳукмни эълон қилди. Халқаро суд Исроилга Геноцид тўғрисидаги конвенцияга мос тушувчи ҳаракатларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини юклади.
АҚШнинг Алабама штатида 1988 йилда буюртма қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган 58 ёшли Кеннет Смит устидан ўлим жазоси амалга оширилди. Жараён илк бор соф азот ёрдамида амалга оширилди. Маҳбусни 2022 йилда қатл қилишга уринишган, бироқ амалга ошмай қолганди.
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 112 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 111 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
Саудия Арабистони мусулмон бўлмаган дипломатлар учун мўлжалланган биринчи алкоголь дўконини очишни режалаштирмоқда. Спиртли ичимликлар харид қилиш учун улар мобил иловада рўйхатдан ўтишлари ва Ташқи ишлар вазирлигидан рухсатнома олишлари керак бўлади.
Мўғулистонда қишда ем-хашак етишмаслигидан 180 минг бош чорва нобуд бўлди. Айни пайтда мамлакат ҳудудининг 90 фоизи қор билан қопланган. Бу эса чорва молларининг қор ва муз қопламалари остидан ем-хашак топишини қийинлаштирмоқда. Таъкидланишича, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, БАА ва Эрон Мўғилистон гўштининг асосий истеъмолчилар ҳисобланади.
Россия Аэрокосмик Кучларининг Ил-76 самолёти Белгород вилоятида ҳалокатга учради. РФ Мудофаа вазирлиги самолёт бортида Украина Қуролли Кучларининг асирга олинган 65 нафар ҳарбий хизматчиси бўлганини маълум қилди.