Сурия-америкалик раввин Генри Хамра Дамашқ округидан Халқ мажлисига ўз номзодини қўйди. Шу тариқа, у 1967 йилдан буён Сурияда парламент сайловида қатнашган биринчи яҳудий номзодга айланди. Агар сайланса Хамра ўтган асрнинг 40-йилларидан бери парламентдаги илк яҳудий депутат бўлади.
Археологлар Саудия Арабистонининг Нефуд саҳросидаги қояларга ўйиб ишланган ҳайвон тасвирларини аниқлади. Бу топилма Арабистон ярим оролининг шимолида инсоният тарихи аввал тахмин қилинганидан камида 2000 йил қадимроқ эканини кўрсатди.
Жанубий Африка Республикасининг Франциядаги элчиси Нкосинати Эммануэл Мтҳетҳва босқинчи исроилга қарши Халқаро жиноий судга даъво аризаси киритгани учун Тел-Авив буюртмаси билан ўлдирилгани айтилмоқда.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон никоҳни бекор қилиш бўйича давлат божи оширилишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади.
Ғазодаги вазиятнинг ҳалокатли эканини тилга олган Путин, "Трампнинг режаси "икки давлат ечими"га ҳисса қўшсагина, уни қўллаб-қувватлаши"ни маълум қилган.
Tolo News нашрининг хабар беришича, Афғонистонда интернет тўлиқ тикланган. 29 сентябр куни дунёда интернет эркинлиги мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks ташкилоти «Толибон» оптик толали интернетни ўчирганини билдирганди.
Трамп маъмурияти чегарадан узоқда жойлашган Россия энергетика инфратузилмасига узоқ масофали ракеталар билан зарба бериши учун Украинага разведка маълумотларини топширишга рози бўлди – The Wall Street Journal. .
Фаластин қаршилик ҳаракати ишғол армияси томонидан «Глобал Сумуд»нинг тўхтатилиши ва фаолларнинг ҳибсга олинишини қароқчилик ва терроризм, деб атади.
Колумбия президенти Густаво Петро гуманитар миссия билан Ғазога йўл олган "Глобал Сумуд" флотилиясидаги икки колумбиялик аёлнинг ҳибсга олиниши ортидан мамлакатдан барча исроиллик дипломатларни чиқариб юборди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти ўз баёнотида "афғон ҳукуматининг бутун мамлакат бўйлаб интернетни ўчириш қарори минтақадаги гуманитар вазиятга салбий таъсир қилгани"ни маълум қилди.