Айтилишича, исроил* армияси Ғазо аҳолисини атайлаб ва тизимли равишда нишонга олиб, уларни қасддан ўлдирмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 18 мингдан ортиқ бола ва 12,4 мингдан зиёд аёл ҳалок бўлган.
Киото шаҳридаги Wind Willa меҳмонхонаси исроил* фуқаросидан рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳарбий жиноятларга алоқадор бўлмаганлигини тасдиқловчи тилхат ёзиб беришни талаб қилди. Айтилишича, воқеа исроиллик меҳмон паспортини регистрация бўлимида тақдим қилганида юз берган.
Покистон Мудофаа вазири Ҳаважа Муҳаммад Асифнинг баёнотига кўра, Россия ва Хитой Ҳиндистон назорати остидаги Жамму ва Кашмир штатининг Паҳалгам ҳудудида содир бўлган теракт бўйича халқаро тергов жараёнига қўшилиши мумкин. Вазирнинг таъкидлашича, Исломобод ҳарбий тўқнашувни бошлаш ниятида эмас, бироқ, агар Ҳиндистон кескинликни кучайтирса, Покистон бунга муносиб жавоб қайтаради.
Хитой Филиппин яқинида жойлашган баҳсли оролни ўз ҳудуди сифатида эълон қилди. Орол майдони 200 квадрат метрдан бироз каттароқ бўлган қумли қирғоқдан иборат. Халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, бундай орол атрофида 22 километрлик ҳудудий сувлар устидан суверенитетни таъминлаш ҳуқуқини беради.
Расмий хабарларга кўра, порт ҳудудидаги ёнғин ҳали ҳам тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Кучли портлаш ва олов натижасида ҳаво сифати кескин ёмонлашган. Шу боис маҳаллий ҳокимият барча мактабларни вақтинча ёпиш ҳақида қарор қабул қилди.
Саудия Арабистони Туризм вазирлиги Ўзбекистон, Тожикистон ва яна ўнга яқин давлат фуқаролари учун электрон виза хизматлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Айни пайтда онлайн портал орқали электрон виза олиш имкони тўсиб қўйилган.
Эрон жанубида жойлашган Бaндaр-Аббос шаҳридаги, Ислом Инқилоби Гвардияси Корпусининг асосий денгиз базаси жойлашган ҳудудда кучли портлаш содир бўлди. Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тўрт киши ҳалок бўлган, 516 киши жароҳат олган. Бир нечта бинолар эса жиддий зарар кўрган.
Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади, аммо яриморол унга ўтиб кетишига Барак Обама айбдор. Бу гаплар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Time журналига берган интервюсидан олинган. АҚШ етакчиси урушни 24 соат ичида тўхтатиш ҳақидаги ваъдасини "ҳазил" ва "муболаға" деб атаган.
Яқинлашиб келаётган Ҳаж мавсуми олдидан зиёратчилар оқимини тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги виза муддати тугаганларни "қаттиқ жазога тортилиши"дан огоҳлантирди. Қонунни бузганларга 13 минг долларгача жарима солиниши мумкун.
Оқ уй раҳбари исроил* бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқот чоғида Ғазо секторига озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришга рухсат беришини сўради. Трампнинг айтишича, исроил томони бу мурожаатни яхши қабул қилган.