Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. 


Бу ҳақдаги президент фармонига кўра, Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири бўлади. 


Шунингдек, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилган. 


У исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланган.


Бундан ташқари, фармон асосида Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. 


Қайд этилишича, ушбу кенгаш ушбу соҳалардаги барча жараёнларни мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор