Кеча, 17 июль куни Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги илк уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, учрашув якунида расмийлар ўртасида "Транс-Афғон" темир йўли лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асос ишлаб чиқишга доир уч томонлама ҳадли битим имзоланган. Мазкур лойиҳа савдони кучайтиради, Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлайди ва жанубий портлар орқали жаҳон бозорларига янги йўл очади, дейилади, хабарда. 

Саидовнинг ушбу ташрифи чоғида Афғонистон бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор