"Диний концепция" амалда: ўзбек санъаткорлари "у ёки бу дин"ни тарғиб қилмаслик бўйича огоҳлантирилди
Кеча, 3 март куни Маданият вазирлигида Ўзбекистондаги концерт-томоша фаолиятида олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар ҳамда "Санъаткор одоби" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, тадбирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, диний қўмита матбуот котиби Илҳом Маъруфов, "Ўзбекконцерт" раҳбарияти ва хонандалар қатнашган.
Йиғилишда "Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси" мазмуни муҳокама қилиниб, "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунга асосан ўзбек санъаткорларнинг мажбурий талабларга риоя қилиши ҳамда уларнинг "концерт-томоша соҳасида у ёки бу динни тарғиб қилмаслиги" айтиб ўтилган.












