Ўзбекистонда ёпиқ суд мажлислари маълумотларини суд рухсатисиз ошкор қилиш энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. 

Янги қонунга кўра, бу учун 18,75 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача қамоқ кўзда тутилган.

Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.

Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига (Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш) мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга алоқадор