2025 йилнинг 1 январида Истанбулда Фаластин билан бирдамликни намойиш этиш мақсадида катта юриш ўтказилади. “Кеча – Аясофя, бугун – Умавийлар, эртага – Ақсо” шиори остида ўтказиладиган тадбир бомдод намозидан кейин Галата кўпригида бошланиши режалаштирилган.

Юзлаб фуқаролик ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланадиган ушбу тадбирда 250 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги кўламдан ортиқ бўлиб, тадбирнинг аҳамиятини янада оширади.

Марш Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Исроилнинг Ғазога ҳужумларига қарши норозилик билдириш мақсадида ташкил этилади. Иштирокчилар Истанбул кўчаларида бирдамлик ва адолат шиорлари остида юриш қилар экан, дунёга тинчликни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим сигнал беришни ният қилишмоқда.

Мавзуга алоқадор