Истанбулда ўн минглаб инсонлар иштирокида "Катта Фаластин намойиши" бўлиб ўтди
Туркия Миллий Ирода Платформаси бошчилигида тўрт юзга яқин нодавлат ташкилотлар иштирокида амалга оширилган "Катта Фаластин намойиши"да минглаб инсонлар Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларига нисбатан норозиликларини билдириш учун тўпландилар.
1 январь куни бомдод намозларини Ая-Софя, Султон-Аҳмад, Фотиҳ, Сулаймония, ва Эминўну янги масжиди ва бошқа масжидларда адо қилган иштирокчилар намоз ортидан тўдалашиб "Галата" кўприги томон юрдилар.
Намойишда ёшлар ва спорт вазири Усмон Ошқин Бак, саноат ва технология вазири Меҳмед Фотиҳ Кажир, тижорат вазири Умар Бўлат, Туркия Буюк Миллат Мажлиси собиқ раиси Мустафо Шентўп ва "ҲУДА-ПАР" партияси раиси Закариё Япижиўғли каби масъуллар билан бирга кўплаб депутатлар ва шаҳар ҳокимлари иштирок этишди.
"Катта Фаластин намойиши"
"Галата" кўпригига турк ва инглиз тилларида "Ғазодаги қатлиомни тўхтатинг" ёзуви жой олган байроқлар осилиб, иштирокчилар "Кеча Ая-Софя, бугун Умавий, эртага Ақсо: бир қуёш чиқмоқда" деб ёзилган баннерларни намойиш қилдилар. Иштирокчиларнинг бир қўлида "Қуддус бизники", "Болалар улғая олмаган жой – Ғазо" ва "Қуддус ишғол остида" каби сўзлар, яна бир қўлида машъалалар ёнган ҳолда инсонлар намойишни давом эттирдилар.
Иштирокчилар тез-тез такбир айтиб, "Қотил Исроил жавоб беради", "Шаҳидлар ўлмаслар" ва "Истанбулдан Ақсога – қаршилик ҳаракатига минг салом" шиорлари билан жар солдилар.
Билол Эрдўғон: "Ғарбнинг ниқоби ечилди"
"Илм ёйиш вақфи" васийлик кенгаши раиси ва "Туркия Ёшлар Вақфи" Олий маслаҳат кенгаши аъзоси бўлмиш Билол Эрдўғон ўз нутқида ғарбнинг ниқоби ечилганини айтиб қуйидагиларни сўзлади: "Биз Фаластин билан бирдамлик учун бу ердамиз. Ғазодаги қатлиомни қоралаш учун бу ердамиз. Ҳеч ким Туркия уйқуда деб ўйламасин. Ҳечким ушбу дунё ухлаётган тонгда мусулмонлар ҳам ухлаяпти, деб ўйламасин. Биз тик турибмиз ва тип-тирикмиз. Ғазо ёлғиз эмас. Фаластин ёлғиз эмас. Сурия ёлғиз эмас. Биз бормиз, Истанбул бор, Туркия бор”.
"Суриядан сўнг Ғазо ҳам ғалабага эришади"
Билол Эрдўғон ўз нутқини давом эттириб: “Инсон ҳуқуқлари қаерда?! Болалар ҳуқуқлари қаерда? Аёл ҳуқуқлари қаерда?! Матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги қани?! Ғарбнинг барча қадриятлари Ғазода ҳам, ғарбда ҳам ўлди. Улар ўзларидан бўлмаганларга ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқни раво кўрмаслигини яна бир бор кўрсатди", – деди.

Билол Эрдўғон, Суриядан кейин Ғазо ҳам қамалдан ғалаба билан чиқишини таъкидлаб, "Суриядаги мусулмонлар қатъиятлилик кўрсатдилар, сабр қилиб ғалабага эришдилар. Суриядан кейин, иншаалоҳ, Ғазо ҳам қамалдан ғалаба билан чиқади. Биз ўша муборак кунни кўриш учун дуоларимиз билан, мана шундай бирдамлик намунаси намойишларимиз билан, бойкотимиз ва яширин-у ошкора ҳаракатларимиз билан мазлум Ғазо халқининг ёнида бўламиз", – деди.