Туркиянинг етакчи учувчисиз учоқ ишлаб чиқарувчиси Baykar ва Европанинг йирик мудофаа компанияларидан бири бўлган Leonardo ўртасида учувчисиз учоқ технологиялари соҳасида шериклик келишуви имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик 5 йилга мўлжалланган бўлиб, учувчисиз учоқларни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Улар Туркия ва Италияда ишлаб чиқарилади.

Тантанали имзолаш маросимида Италия мудофаа вазири Гвидо Кросетто, Baykar бошқарув раиси Селчук Байрактар ва Leonardo бош директори Роберто Чинголани иштирок этди.

Римдаги Leonardo бош қароргоҳида ўтказилган тадбирда, Селчук Байрактар: "Биз биргаликда энг яхши тизимларни ишлаб чиқаришга қодирмиз, ҳамкорлик учун миннатдормиз", – деди.

Роберто Чинголани эса: "Бугун жуда муҳим кун", – деб таъкидлади.

27 декабрь 2024 йил куни Италиянинг Савдо ва саноат вазирлиги Piaggio Aerospace авиация компаниясини Baykar'га сотишни тасдиқлаганди.

Бу келишув Европа учувчисиз учоқ бозорининг ривожланишида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор