Олдинроқ, босқинчи исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи пйтид кўплаб мамлакат етакчилари оммавий равишда зални тарк этгани ҳақида хабар бергандик. Бош вазирнинг нутқида иштирок этмаган делегациялар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Нашрнинг Исроил расмийларига таяниб ёзишича, 77 та делегация зални нутқ бошланишидан олдин тарк этган ёки умуман қатнашмаган.

Улар орасида Миср, Иордания, Ливан ва Сурия, Саудия Арабистони, Туркия ва Эрон каби давлатлар ҳам бор. Аммо БАА вакиллари бошқалар қатори зални тарк этишга шошилмаган ва Нетаняхунинг нутқини тинглаган. Исроил расмийлари буни ҳар икки давлат Тел-Авив билан расман дипломатик муносабатларга эгалиги билан изоҳлаган.

Кўплаб давлат етакчилари Исроилнинг яккаланиб қолишини ижобий қабул қилган ва Исроил вакиллари Ғазодаги қотилликлар учун хун тўлаши кераклигини таъкидлаган.

Мавзуга алоқадор