Икки номаълум шахс Татарстондаги масжид қурилиши учун 25 миллион рубль (қарийб 320 минг доллар) пул йўналтирди. Бу ҳақда chelny-biz.ru нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Набережние Челни шаҳрида қурилаётган жоме масжиди учун сўнгги уч ойда жами 36 миллион рубль миқдорида хайрия маблағлари йўналтирилган. 

Шу маблағларнинг 25 миллион рубли икки номаълум ҳомий томонидан ҳадя қилинган.

Бундан ташқари:

4 миллион рубль миқдордаги маблағ жоме масжиди жамоатчилиги томонидан тўпланган;

қарийб 400 минг рубль – "Чалли Яр" масжиди намозхонлари томонидан хайрия қилинган;

2 миллион рубль – "Татпроф Инвест" ва "ТФК Феникс" компаниялари томонидан ажратилган.

Маълумот учун, ушбу жоме масжиди узоқ муддатли лойиҳа ҳисобланади. 2025 йил июль ойида объектга Татаристон республикаси раҳбари Рустам Минниханов ташриф буюриб, қурилишни якунлашга давлат ёрдамини кўрсатиш бўйича кўрсатма берган.

Мавзуга алоқадор