Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Олмаота аэропортида гаровга олинган ходимани қутқариш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган маҳаллий фуқаронинг қаҳрамонлигини юқори баҳолади ва уни мукофот билан тақдирлашни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Руслан Желдибай Телеграм”-каналида маълум қилди. 

Ҳодиса жума куни эрталаб Қозоғистоннинг иккинчи йирик шаҳри аэропортида драматик юз берди. Қайд этилишича, пичоқ билан ҳужум қилган шахс ўзини йўловчи сифатида кўрсатиб, ички терминалнинг парвоз олди хавфсизлик зонасига кирган. Аэропорт ходимларининг ҳужжатларни кўрсатиш талабига жавобан жиноятчи қўриқчининг сочидан ушлаб, ўлдириш билан қўрқитиб, унга пичоқ тираган. 

Ҳодисага яқинларини кутиб олиш учун аэропортга келган эркак гувоҳ бўлган. У тажовузкор билан музокаралар олиб борган ва қизнинг ўрнига ўзини гаровга олишини таклиф қилган. Босқинчи бунга рози бўлган. 

Қулай фурсатдан фойдаланган фуқаро ҳужумчининг қўлидан пичоқни тортиб олади. Шу заҳотиёқ ўша ердаги хавфсизлик ходимлари жиноятчини қўлга олади. У 67 ёшли мамлакат фуқароси бўлиб чиқди. Унинг мақсади ҳозирча номаълум. 

Эркакнинг жасорати энг юқори даражада эътироф этилди. 

“Президент жиноятчини зарарсизлантирган одамнинг жасорати ва маҳоратини эътироф этиб, уни давлат мукофоти билан тақдирлашни буюрди”, — деб ёзади Желдибай.

Мавзуга алоқадор