Қирғизистон муфтийси дафн маросимлари билан боғлиқ фатво чиқарди. Унга кўра, марҳумнинг уйида биринчи уч кун давомида қорамол сўйиш ва меҳмонларга таом тортиш тақиқланади. "Уч, тўрт, етти, йигирма, қирқ" ва бошқа маросимларни ўтказиш ҳам жоиз эмас. 

Бундан ташқари, муфтийлик қабр устига мармар, темир ва гранитдан қабр тошлари, ҳайкал ёки ёдгорлик ўрнатиш мумкин эмаслигини маълум қилган. Латта тарқатиш, белбоғ тақиш, "оқ-кўк" кийиш ва бошқа одатлар исрофгарчилик саналиб, қатъиян ман этилган. Қолаверса, фатвода марҳумни тезроқ дафн этиш шариат талаби экани, жасадни ҳеч қандай сабабсиз 2-3 кун ушлаб туриш шариатга тўғри келмаслиги таъкидланган. 

Ушбу қарор жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди, деб ёзади "Азаттик" нашри. 

"Агар пулингиз кўп бўлса, уни етимларга ёки бева-бечораларга беринг. Исломда бўлмаган одатлардан қанчалик тез қутулсак, бу ҳаётимизга ҳам ижобий таъсир қилади", деган муфтий ўринбосари Акимжон Эргешов турли эътирозларга ўз муносабатини билдирар экан.

Мавзуга алоқадор