Қизил-Қиядаги масжидга чақалоғини ташлаб кетган 16 ёшли аёл қўлга олинди
Кеча, 10 январь куни Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳридаги масжидга чақалоғини ташлаб кетган аёл қўлга олинди.
«24 kg» нашрининг ёзишича, тергов ҳаракатлари мобайнида боланинг онаси Қадамжой тумани Ўрозбеков қишлоғида яшовчи 16 ёшли аёл экани аниқланган.
Маълумот учун, 2025 йил 3 январь куни Қизил-Қия шаҳридаги «Ал-Ғуфран» масжидидан чақалоқ топиб олинган эди. Эрталаб масжидга келган имом оқ йўргакка ўралган чақалоқни кўриб, дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Шундан сўнг, чақалоқ маҳаллий шифохонага етказилган ва шифокорлар унинг аҳволи барқарор эканини маълум қилишганди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилмоқда.