2025 йил 3 январ куни Қозоғистоннинг Жанаталап қишлоғи яқинида, автомагистралнинг 153-қисмида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “КазАвтоЖол” миллий йўл оператори хабар қилмоқда. Воқеа натижасида бир нечта автомобиль зарар кўрган ва айрим йўловчилар енгил жароҳат олган.

Воқеа жойида полиция ходимлари ва “КазАвтоЖол” мутахассислари иш олиб бормоқда. Зарар кўрган автомобиль эгаларига ёрдам кўрсатилиб, йўл ҳаракатини тиклаш чоралари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, йўлнинг ушбу қисмида об-ҳаво шароити ёмонлиги туфайли барча транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди. Кейинроқ, йўл тозаланиб, ҳаракат қайта тикланди, аммо тезликка риоя қилинмаганлиги сабабли йирик тўқнашув содир бўлган.

Мавзуга алоқадор