Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши қалинни маҳрга тенглаштирадиган фатво чиқарди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди. Қайд этилишича, қозоқ урф-одатларида “қалин мал” (қалин пули) келиннинг оиласига бериладиган мулк ҳисобланади. Мободо ёшлар ажрашадиган бўлса, "қалин мал" қизнинг мулки бўлиб қолди. Шу нуқтаи назардан, “қалин мал”ни маҳр деб ҳисоблаш мумкин. 

Қозоқларнинг анъанавий “калин мал”ини исломда маҳр деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга олимлар бир қанча фикрларни илгари сурган. Айрим олимлар, жумладан, Хоразм уламолари қиз болага бериладиган қалин пули маҳр бўлиб, дарҳол берилиши керак, деб ҳисоблайдилар.

Шундан келиб чиқиб, келин учун қалин пули тўланган бўлса, куёв маҳр беришга мажбур бўлмайди. Қалин амал қилмайдиган ҳудудларда эса маҳр миқдори никоҳ тузилаётганда белгиланади. Мазкур қарор никоҳдан ўтаётган ёшларга нисбатан молиявий юкни камайтириш ва урф-одатларни исломий меъёрларга мослаштириш мақсадида қабул қилинди.

Уламоларга кўра, қозоқ анъанасидаги қалин маҳрнинг барча хусусиятларини ўз ичига олади. Куёв томонидан бериладиган “она сути” (или «ана сүті») ва “ота меҳнати” («әке еңбегі») каби қўшимча тўловлар ҳам мажбурий талаблар қаторидан чиқарилади. Бу тўловлар маҳр ҳисобланмайди ва ихтиёрий берилиши мумкин.

Мавзуга алоқадор