Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди
Қайд этилишича, Рамазон ойининг биринчи куни 1 март санасига, Рамазон ҳайити 30 мартга, қадр кечаси (Лайлатул-Қадр) эса 26-27 март санасига тўғри келади.
Бундан ташқари, Қурбон ҳайити саналари ҳам белгиланган — уч кун давом этадиган Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Рамазон ойи 11 мартдан бошланган. Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрел (шаввол ойининг 1 куни) кунига тўғри келган.













