Қозон масжидларида Рамазон давомида хайрия ифтори берилади
Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги масжидларда муборак Рамазон ойи давомида ҳар куни хайрия ифторликлари ҳам ўтказилади.
“Мирғозён” жоме масжиди имом-хатиби Абдуррауф Забировнинг IslamNews ахборот агентлигига маълум қилишича, ўтган йиллардагидек ҳар куни 250 кишига ифторлик берилади.
Менюда одатда биринчи ва иккинчи таомлар, салатлар, гўшт маҳсулотлари, мевалар, ёнғоқлар ва ширинликлар билан чой мавжуд. Ифторлик хурмо ва сув билан бошланади, сўнгра шом намози. Намоз тугагач, барча дастурхон атрофида жам бўлади.
“Ошпазлар анъанавий палов билан чекланиб қолмай, имкон қадар менюни хилма хил қилишга ҳаракат қилишади. Сифатли маҳсулотларни сотиб олишга катта эътибор берилмоқда. Ифторлик меҳмонларининг хоҳиш ва мулоҳазалари ҳам инобатга олинади", – дейди имом Забиров. Агентлик манбасига кўра, ифторликлар донорлар маблағи ҳисобидан ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, бомдод намозидан олдин овқатланиш учун "саҳарлик қутилари" ҳам тарқатилади.
"Хоҳлаганлар овқатдан сўнг таровиҳ намозига қолиши мумкин, бу намозда ҳар куни бир жуз (30 қисм) Қуръон ўқилади. Шундай қилиб, Рамазон ойида Муқаддас Китобнинг хатми (тўлиқ ўқиш) якунланади", - деди Абдуррауф Забиров.













