Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан, президент администрацияси тузилмасида администрация раҳбари лавозими ташкил қилинди. 

Шунингдек, администрация раҳбари лавозимига президентнинг қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева тайинланди. У 2023 йил 25 августидан буён давлат раҳбарининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Президент администрацияси ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов эса  Саида Мирзиёеванинг мустақил маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.  У Мирзиёевага инвестиция, сўз эркинлиги ва мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат беради.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил август ойида Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янги тузилмасини тасдиқлаганди. Унга кўра, президент администрацияси раҳбари лавозими бекор қилиниб, 2 та янги президент ёрдамчиси лавозими жорий этилган.

Шу муносабат билан Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Мавзуга алоқадор