Саудиялик вазир Мирзиёевга Каъба ёпинчиғининг бир парчасини совға қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида Тавфиқ бин Фавзон Мирзиёевга Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд, мамлакат бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказган. Вазир, шунингдек, подшоҳнинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.
Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига бебаҳо туҳфа ҳамда зиёратчиларимизнинг мусулмон дунёси марказлари - Макка ва Мадинада бўлиши учун яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирган.













