Тожикистон фуқароси иш жойида намоз ўқиганлиги учун Россиядан чиқариб юборилди
Москва Люблинский туман суди Тожикистон фуқароси Якубов А.Р.ни иш жойида намоз ўқигани учун 40 минг рубл жаримага тортди ва уни Россия ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилди. Суд Якубовнинг ҳаракатларини Россия қонунчилигига зид деб топиб, уларни диний эътиқодни тарғиб қилиш ва миссионерлик фаолияти деб баҳолади.
Суд маълумотига кўра, Якубов 2024 йил 10 январь куни Москва шаҳри, Тсимлянская кўчасидаги "Showroom" дўконида жойлашган иш жойида намоз ўқиган. Унинг ҳаракатлари Россиянинг 1997 йил 26 сентябрдаги 125-сонли “Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисидаги” федерал қонунига зид деб топилди. Хусусан, 1-модданинг 3-қисмига мувофиқ, диний маросимларни жамоат жойларида ўтказиш махсус рухсат талаб этади.
Суд ва апелляция қарорларида таъкидланишича, миссионерлик фаолияти диний эътиқод ҳақида маълумот тарқатишга қаратилган бўлиб, бундай фаолият фақат махсус ваколатга эга ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Якубовнинг иш жойида намоз ўқиши мазкур фаолият деб баҳоланди.
Суд қарори устидан берилган шикоят ҳам қониқтирилмади. Апелляция суди ўз қарорини қонунчилик нормаларига асослаб, Якубовнинг ҳаракатларини миссионерлик фаолияти деб топди.
Суд қарорига мувофиқ, Якубов 40 минг рубл миқдорида жарима тўлаши ва Россия ҳудудидан чиқарилиши белгиланди. Бу ҳодиса Россияда диний эркинликлар ва қонунчиликнинг ижтимоий муҳитга таъсирини янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини кўрсатади.