Тожикистонда бир куннинг ўзида уч марта зилзила рўй бериши оқибатида Рашт ва Тожикобод туманларида жами 94 та турар жой биноси ва битта мактаб жиддий шикастланди, дея хабар берди мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси.


Шунингдек, ер силкиниши Рашт туманида 5–6 балл даражасини ташкил этган. Азия Плюс нашрига кўра, Уштурпаст қишлоғида уч ёшли бола содир бўлган зилзила пайтида уй девори остида қолиб, ҳалок бўлган.


Бу вақтда Ўзбекистоннинг етти вилоятида, жумладан Тошкентда ҳам 2–3 балллик силкиниш рўй берган. 


Хабар берилишича, ҳозирда Тожикистон ҳукумати фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.


Мавзуга алоқадор