Туркия НАТО машқларида Исроил иштирокини тақиқлади
Исроил расмийлари Туркиянинг НАТО томонидан ташкил этилган ҳарбий машқларда Исроил иштирок этишига вето қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда Yedioth Ahronoth нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, НАТО доирасида ўтказиладиган машқларда иштирок этиш учун Исроил таклиф қилинган, бироқ Туркия бу таклифга қарши чиққан ва уни бекор қилган. Бу қарор Анқара ва Тел-Авив ўртасидаги сиёсий кескинлик фонида қабул қилинган бўлиши мумкин.
Туркия–Исроил муносабатлари 7 октябрда Ғазода бошланган ҳарбий низо туфайли кескинлашган. Туркия ҳукумати Исроилнинг ҳарбий операцияларини қаттиқ танқид қилиб, уни можарони кучайтиришда айблаган. Анқара халқаро миқёсда Фаластин масаласида фаол позицияни эгаллаб, Ғазода тинч аҳолига қарши зўравонликлар тўхтатилишини талаб қилмоқда.
Бу Туркиянинг НАТО доирасида Исроилга қарши биринчи бундай қарори эмас. 2010 йилдаги "Мармара" ҳодисасидан кейин ҳам Анқара бир неча марта Тел-Авивни ҳарбий ҳамкорликдан четлаштиришга уринган.
Исроил ҳозирча расмий жавоб бергани йўқ, аммо ушбу қарор икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада таранглаштириши мумкин.