2022 йилдан буён камида 1110 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия армияси билан шартнома тузиб, Россия-Укрина урушида иштирок этди. Бу ҳақда Украинанинг “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси маълум қилди.


Лойиҳа ҳужжатларига кўра, Россиянинг меҳнат мигрантларига нисбатан таҳдидлари, депортация хавфи ва пул ваъдалари уларни аскарликка ёллашнинг асосий усули бўлиб қолмоқда.


Этник ўзбеклар сони билан биргаликда бу кўрсаткич бир неча минг кишига етиши ҳам мумкин. Эълон қилинган рўйхатга кўра, ушбу урушда камида 109 киши ҳалок бўлган, уларнинг энг ёши эса ҳали 21 ёшга тўлмаган.


Шунингдек, энг ёши каттаси эса 62 ёшда бўлган. Айримлари шартнома имзоланганидан атиги 8 кун ўтиб ҳалок бўлган. Бу рўйхат ҳарбий асирлар эмас, улар Россия сафида Украинага қарши урушда қатнашган ёки қатнашаётган ўзбекистонликлардир.


Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ёлланма аскарлик жиноят ҳисобланади. Бироқ лойиҳа ҳужжатига кўра, сўнгги суд қарорларида Украинадаги урушда иштирок этган кўплаб шахсларга шартли жазо ёки озодликни чеклаш жазоси берилаётгани жамоатчиликда кўплаб жавобсиз саволларни туғдирмоқда.

Мавзуга алоқадор